Қозоғистон пойтахтида бочча бўйича халқаро турнир ўтказилади

ASTANA. Kazinform – Жорий йил август ойида «Astana 2025 World Boccia Challenger» номли халқаро турнир бўлиб ўтади. Ҳозиргача 14 давлат мазкур мусобақада иштирок этишини расман тасдиқлади.

спорт
Фото: Қозоғистон бочча федерацияси

“2025 йилнинг 20-28 август кунлари Astana 2025 World Boccia Challenger мусобақаси ташкил этилади. Бу – Халқаро бочча федерациясининг расмий турниридир. Мусобақа орқали 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпиадага рейтинг очколарини йиғиб, саралаш босқичидан ўтиш имконияти яратилади. Турнирнинг Астанада ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга. Бу Қозоғистон халқаро мусобақаларни ўтказиш салоҳиятига эга эканини ва инклюзив спорт ривожланаётганини кўрсатади», – деди Қозоғистон бочча федерацияси вице-президенти Назим Жанғазинова Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.

Халқаро турнирни Қозоғистон бочча федерацияси ташкил этмоқда.

«Айни пайтда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ минтақаларига мансуб 14 мамлакат иштирокини тасдиқлади. Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда, ҳали бир ой вақт бор. Яна бошқа давлатлар ҳам иштирокини тасдиқлайди, деб кутяпмиз. Мусобақада спортчилар яккалик, жуфтлик ва жамоавий йўналишларда беллашади», – дея қўшимча қилди у.

Сўнгги хабарлар