Қозоғистон полициячилари халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон полициячилари Урумчи шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Polisia.kz.

Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида илк бор Хитой ва Марказий Осиё давлатлари полиция кучлари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Турнир давомида иштирокчилар эркин кураш, кикбоксинг, турли қуроллардан отиш каби спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда жамоат хавфсизлигини таъминлашда зарур бўлган тактик операциялар элементларини ишлаб чиқди.
Айтиш жоизки, мазкур турнирни ташкил этиш ташаббуси Қозоғистон Ички ишлар вазири томонидан кўтарилган. Халқаро танловни ўтказиш ғояси 2024 йилда Ляньюньган шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё-Хитой” форматидаги ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг биринчи йиғилишида илгари сурилган эди.
Бундай тадбирлар давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, ички ишлар органларининг жанговар шайлигини оширишга катта хизмат қилмоқда.