Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия ўртасида ягона темир йўл бошқаруви ташкил этилади
ASTANA. Kazinform - Ушбу уч давлат орқали юк ташиш “бир дарча” тамойили асосида ишлайди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиақпаров маълум қилди.

“Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия транспорт вазирликлари даражасида транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш доирасида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ҳозирда уч давлат транспортини интеграциялаштириш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Уч давлат ўртасида “бир дарча” тамойили асосида ишлайдиган темир йўл маъмурияти ташкил этилади. Шу боис Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия орқали ўтадиган юкларни битта оператор ва ягона тўлов орқали ташиш мумкин”, – деди Мақсат Қалиақпаров ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришдан олдин.

Унинг сўзларига кўра, темир йўл маъмурияти, яъни уч давлат биргаликда ташкил этган корхона Астана халқаро молия марказида рўйхатдан ўтган.
“Пойтахтда жойлашган халқаро молия маркази “бир дарча” тамойили асосида уч давлат учун барча хизматларни таклиф этади”, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтимизда “Транспорт ва логистика бозори” мавзусидаги VI халқаро конференция ва GLOBAL Avia DAY ҳаво транспортини ривожлантиришга бағишланган I халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.