Қозоғистон орқали ўтадиган Хитой-Европа транзит йўлагининг юк ўтказиш қуввати 5 бараварга ошади

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришнинг бир қатор устувор йўналишларига тўхталиб ўтди.

China invests USD27 bln in Kazakhstan’s economy
Фото: Ақорда

“Қозоғистон Хитойнинг яқин қўшниси ва ишончли ҳамкори сифатида Раис Си Цзиньпин таклиф этган «Бир макон, бир йўл» глобал ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва уни амалга оширишда фаол иштирок этади. Хитой ва Европа ўртасида қуруқлик орқали ташиладиган юкнинг 85 фоизи бизнинг ҳудудимиз орқали ўтади. Жорий йилда «Достиқ – Мойинти» темир йўлининг иккинчи йўналиши ишга туширилади. Шунинг ҳисобидан Қозоғистон орқали ўтадиган «Хитой – Европа» транзит йўлагининг юк ўтказиш қуввати 5 бараварга ортади. Шу билан бирга, Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўлагининг салоҳиятини кенгайтиришга ҳам фаол ҳисса қўшмоқда. Ўтган йили ушбу йўналиш бўйича 4,5 миллион тонна юк ўтказилди. Бу – олдинги йилга нисбатан 62 фоизга кўп дегани. Биз бу соҳадаги иш суръатини янада кучайтиришни кўзламоқдамиз. Кейинги йилларда бу кўрсаткични 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. Каспийдаги Ақтау ва Қуриқ портлари орқали ташиладиган юк ҳажми ҳам фаол ўсиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, Ляньюньган портандаги қозоқ-хитой логистика терминали ва Сианьдаги қуруқ порт мавжуд. Шунинг учун хитой компанияларининг транспорт-транзит соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этиши учун катта имкониятлар бор, деб ишонч билан айтиш мумкин”, – деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Президент Хитойнинг Қозоғистон иқтисодиётига 27 миллиард доллар инвестиция киритганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар