Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 70 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинмоқда

ASTANA. Kazinform – Олжас Бектенов LuLu Group International раҳбари Юсуф Али билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Қазақстандық ауыл шаруашылығы өнімдері 70-тен астам елге экспортталады
Фото: Үкімет

Бош вазир Олжас Бектенов LuLu Group International компанияси асосчиси Юсуф Али Мусалям Виттиль Абдул Кадер билан учрашди. Учрашувда Қозоғистоннинг агросаноат мажмуаси ва савдо соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

Юсуф Али компания ҳозирда Қозоғистондан гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиб келаётгани, ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканини таъкидлаб, бу ерда юксак салоҳият ва қулай сармоявий шароитлар мавжудлигини таъкидлади. 

Компаниянинг Қозоғистонда гўштни қайта ишлаш заводи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича дистрибьюторлик маркази қуриш режаларига эътибор қаратилди.

Олжас Бектенов Қозоғистон ушбу ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканини, бу лойиҳалар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини кенгайтиришга оид Мурожаатномасидаги вазифаларига мос келишини таъкидлади.

Бугунги кунда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 70 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда. Мамлакатимизда соҳа унумдорлигини 3 баробар ошириш ҳисобига бу кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган.

“Агросаноат мажмуаси мамлакатимиз иқтисодиётида доимо муҳим ўрин тутиб келган. Қозоғистон қўшма агротехнопарклар ва экспортга йўналтирилган логистика марказларини яратишдан тортиб, электрон тижорат ва бошқа лойиҳаларни ривожлантиришгача бўлган ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Бунинг учун мамлакатимизда барча зарур шарт-шароит яратилган», — деди Олжас Бектенов.

Учрашув якунлари бўйича давлат органларига лойиҳаларни амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумотнома: БААда жойлашган LuLu Group International компанияси дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида 260 дан ортиқ кўп форматли чакана савдо дўконларини бошқаради. Бу GCC минтақасидаги етакчи чакана сотувчи ва Осиё бозоридаги энг йирик тадбиркорлардан бири. Ҳозирда LuLu Group ўз географиясини фаол равишда кенгайтириб боряпти ва Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантиряпти. Компания Қозоғистоннинг майда чорва молларини импорт қилади, шунингдек, паррандачилик, асал, буғдой, ун, дон ва дуккакли экинлар соҳасида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади.

Сўнгги хабарлар