Қозоғистон Иссиқкўлдаги курорт-рекреацион хўжалик объектларига эгалик ҳуқуқини узайтиради

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Иссиқкўл ҳудудида жойлашган курорт-рекреацион хўжалик объектларига эгалик ҳуқуқини узайтиради. Тегишли қонун лойиҳаси бугун Мажилис томонидан якуний ишлаб чиқиш учун қабул қилинди.

Иссиқкўл
Фото: Кабар

Мажилис депутати Татьяна Савельеванинг сўзларига кўра, ҳужжат қабул қилингандан кейин Қозоғистон Республикасининг Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекрецион хўжалик объектларига бўлган мулк ҳуқуқи 2029 йилгача узайтирилади.

Кўрсатилган объектларга сармоя жалб қилиш имконияти ҳам берилади.

— Қонун лойиҳасини амалга ошириш инвестор маблағлари, шунингдек, қисман республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, — деди Мажилис депутати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига ШҲТнинг маданий пойтахти мақоми берилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар