Қозоғистон ҳудудларида янги йил арчаси қанча туради
ASTANA. Kazinform — Қозоғистондаги дўконлар ва маркетплейсларда сунъий арчани осон топиш мумкин. Бироқ тирик арчани учратиш қийин. Kazinform агентлиги мухбири байрам арафасида иккаласининг нархини солиштириб кўрди.
Тирик янги йил арчаси
Ҳар бир шаҳарда Янги йил учун махсус кесилган ва бозорга олиб келинган янги йил арчасини топиш имкони йўқ. Ҳудудларга янги йил арчалари асосан Россиядан олиб келинади.
Тирик янги йил арчасини топсангиз ҳам, унинг нархи дарахтнинг баландлиги, қалинлиги ва турига қараб ўзгаради. Қарағай арзонроқ, арча эса қимматроқ. Рейтингни тузиш жараёнида кўп жойларда учрайдиган қарағай дарахтларининг нархлари таққосланди.
Кўкшетау шаҳрида бу нарх мамлакат бўйича энг паст. Янги йилда уйингизни безаш учун қарағай дарахтини 2500 тенгега сотиб олишингиз мумкин. Қостанай шаҳрида эса яшил арчанинг нархи 3000 тенгени ташкил этади.
Жезқазған, Қарағанди ва Орал шаҳарларида қарағай дарахтининг нархи 4000 тенгедан бошланади. Айрим жойларда уни 10 000 тенгега, бошқа бозорларда эса 15 000 тенгега сотиб олиш мумкин.
Павлодар ва Атирау шаҳарларида тирик янги йил арчасининг нархи 5000 тенгедан бошланади. Қозоғистон пойтахти Астана ва Алматида эса нархлар 6000 тенгеден юқори. Бу шаҳарларда бепул етказиб бериш хизмати мавжуд бўлиб, айрим сотувчилар арчани уйга келиб ўрнатиб ҳам беради.
Семей ва Павлодарда нархлар 7000 тенгедан бошланиб, 15 000 тенгегача етиши мумкин.
Туркистон ва Ақтўбе шаҳарларида тирик янги йил арчасининг нархи 10 000 тенгени ташкил этади. Бу ҳудудларда нархлар бошқаларга нисбатан юқорироқ. Бироқ Чимкент шаҳрида нарх янада қиммат — энг арзон арча 20 000 тенгедан бошланади.
Тараз, Қизилўрда, Талдиқўрғон, Ақтау ва Ўскемен шаҳарларида эса тирик арчани топишнинг имкони бўлмади.

Сунъий янги йил арчаси
Мамлакатимизда сунъий янги йил арчаларининг турлари жуда кўп. Айримларини 50 000 тенгега, ҳатто 300 000 тенгегача харид қилиш мумкин.
Рейтингни тузишда 1,8 метр баландликдаги янги йил арчаларининг нархлари солиштирилди. Улар оқ баргли, яшил ва аралаш турларга бўлинган. Айни пайтда айнан шу турлар дўконларда энг оммабоп ҳисобланади.
Кўкшетау шаҳрида тирик ҳамда сунъий арчаларнинг нархи энг паст — бу ерда сунъий арчани 6500 тенгега харид қилиш мумкин.
Кўпгина шаҳарларда сунъий арчанинг нархи 10 000 тенгени ташкил этади. Бундай нархлар Астана, Қарағанди, Қостанай, Орал, Петропавл, Тараз, Қизилўрда ва Жезқазған шаҳарларида учрайди. Фақат арзон арчани қаердан сотиб олишни билиш керак.
Ўскеменда нархлар 12 000 тенгедан бошланади. Павлодар, Талдиқўрғон, Ақтау, Атирау ва Семейда эса бир неча йил хизмат қиладиган янги йил арчасини 15 000 тенгега харид қилиш мумкин.
Алматида арчаларнинг нархи 18 000 тенгедан бошланади. Туркистонда эса 1,8 метр баландликдаги яшил арчани 20 000 тенгега сотиб олиш мумкин.
Ақтўбе ва Чимкент шаҳарларида нархлар анча юқори. Бу ерларда сунъий арчалар 40 000 тенгегача етади. Чимкентда тирик янги йил арчасининг нархи ҳам мамлакат бўйича энг қиммат ҳисобланади.