Қозоғистон Хитой билан биргаликда сунъий интеллект техника парки қуришдан манфаатдор

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Хитой билан сунъий интеллект, биотехнология ва квант ҳисоблаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Марказий Осиё – Хитой” саммитида маълум қилди.

II Central Asia – China Summit begins in Astana
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Хитой компанияларига Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида шамол генераторлари ва энергия сақлаш тизимларини ишлаб чиқариш, шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётгани учун миннатдормиз. Рақамли трансформацияда технологик ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш стратегик ҳамкорлигимизга янги мазмун қўшади. Бу Қозоғистон ва бутун минтақанинг иқтисодий ривожланишига қўшимча туртки беради, десам адашмайман”, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой юқори технологияли илмий лойиҳаларда катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Хитойнинг космонавтика ва квант технологиясини, 6Gни ривожлантиришдаги муҳим ютуқлари унинг глобал технологик куч мақомини тасдиқлади. Шу боис Қозоғистон сунъий интеллект, биотехнология, квант ҳисоблаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, илмий марказлар ва технопарклар ташкил этишдан манфаатдор”, – деди ҚР Президенти.

Сўнгги хабарлар