Қозоғистон ҳар бир қурилиш лойиҳаси учун ноёб рақам жорий этишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform - Қурилиш кодекси лойиҳасида ўзаро фаолият идентификатор — ноёб лойиҳа рақамини жорий этиш кўзда тутилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

строительство, құрылыс
Фото: Максат Шагырбаев / Kazinform

ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсаийн Нағаспаев парламентнинг ялпи мажлисида депутатлар Қурилиш кодекси лойиҳаси ва унга қўшиладиган қонунчиликка киритилган ўзгартишларни биринчи ўқишда кўриб чиқаётганда янгилик ҳақида маълум қилди.

"Бу муҳим янгилик - ноёб объект рақами. Кундалик ҳаётда ноёб объект рақами, ҳар бир инсонда мавжуд бўлган индивидуал идентификация рақамига (ИИР) ўхшаш нарсадир", - деди вазир.

Унга кўра, идентификатор давлат шаҳарсозлик кадастри тизимида режалаштириш босқичида — автоматик тарзда белгиланади ва мулкнинг бутун ҳаёти давомида сақланади.

“Режалаштириш босқичида, баҳолаш, қурилишнинг ўзи, ҳатто фойдаланишдан кейинги босқичда ҳам”, — аниқлик киритди Нағаспаев.

Вазир мисол келтирди: бугунги кунда мулкдорлар кўпинча бино фойдаланишга топширилганидан кейин бир неча йил ўтгач, модернизация ёки таъмирлаш учун ҳужжатларнинг асл нусхасини топа олмайдиган вазиятга дуч келадилар.

“Энди ноёб объект рақамидан фойдаланиб, одамлар ўз объектини топиб, у қандай қурилгани, қаерда жойлашгани ва у билан қандай маълумотлар боғлиқлигини кўришлари мумкин”, — деди Ерсайин Нағаспаев.

Сўнгги хабарлар