11:45, 02 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Ханчжоудаги Осиё ўйинларида тўртинчи олтин медалга эга бўлди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Ханчжоудаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Каноэчилар Сергей Емельянов ва Тимур Ҳайдаров 1:49.010 натижа билан 500 метр масофада Япония ва Эрондан келган рақибларини ортда қолдириб, энг кучли бўлди.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоасининг жорий Осиё ўйинларидаги ҳисобига тўртинчи олтин медаль қўшилди. Шунингдек, мамлакат ҳисобида 7 та кумуш ва 25 та бронза медаллари бор.