Қозоғистон Грузияда стол тенниси бўйича халқаро турнирда иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Батуми (Грузия) шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender Batumi халқаро турнирида иштирок этади.

Қазақстан үстел теннисінен Грузияда өтетін халықаралық турнирде бақ сынайды
Фото: ҰОК

Совринлар 11, 13, 15, 17 ва 19 ёшгача бўлган тоифалар бўйича берилади.

Ушбу спорт мусобақасида Озарбайжон, Англия, Болгария, Голландия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Қирғизистон, Литва, Молдова, БАА, Польша, Словакия, Шимолий Македония, Туркманистон, Туркия, Украина ва Франциядан келган спортчилар ким кучли эканини аниқлаш учун кураш олиб боради.

Турнир 18-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Contender Almaty турнири ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар