14:26, 26 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистон ёш боксчилари Осиё чемпионатида иккинчи олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Нурсултан Алтинбек Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтаётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги 2023 йилги Осиё чемпионатида 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида финал жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
Алтинбекнинг ҳал қилувчи жангдаги рақиби филиппинлик Флинт Джара бўлди. Жанг натижасида ҳакамлар ғалабага Қозоғистон вакилини лойиқ деб топди.
Бунгача яна бир қозоғистонлик Санжар Ташкенбай (48 кг гача) ОЧ-2023 олтин медалини қўлга киритганди.
Фото: sports.kz