Қозоғистон дунёнинг ТОП-100 суперкомпьютерлари қаторига кирди

ASTANA. Kazinform — «Alem.Cloud» миллий суперкомпьютери дунёдаги энг кучли ҳисоблаш тизимлари халқаро рейтинги – ТОП-500 рўйхатида 86-ўринни эгаллади, дея хабар беради ҚР Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги.

Alem.AI
Фото: Ақорда

Ушбу рейтингга фақат HPL (High-Performance Linpack) стандарти бўйича мустақил тестдан ўтган, яъни бутун дунёда эътироф этилган ҳисоблаш кўрсаткичларига эга бўлган кластерлар киради.

«Alem.Cloud» миллий суперкомпьютер кластери Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Миллий ахборот технологиялари” АЖ инфратузилмаси негизида яратилди. Суперкомпьютер сунъий интеллект, юқори унумдорликдаги ҳисоблаш ва катта маълумотларни таҳлил қилиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Кластер архитектураси юқори зичликдаги ягона GPU-мажмуасига бирлаштирилган 64 HPE Cray серверларига асосланган. Ҳар бир ҳисоблаш тугунига NVIDIA H200 ўрнатилган бўлиб, у юқори тезликни таъминлайди.

Alem.Cloud суперкомпьютери лойиҳаси Бирлашган Араб Амирликларининг G42 гуруҳи таркибига кирувчи Presight халқаро технология компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Presight юқори самарали ҳисоблаш кластерларини лойиҳалаш ва СИ экотизимини ривожлантириш учун техник ёрдам кўрсатди ва бу илғор жаҳон тажрибаларини Қозоғистон эҳтиёжларига мослаштириш имконини берди.

“Тизим юқори петафлопс диапазонида ишлашни таъминлайди ва Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақасидаги энг кучли ҳисоблаш платформаси ҳисобланади. Суперкомпьютер дастурий таъминоти SUSE Harvester (виртуаллаштириш ва тақсимланган ҳисоблашлар учун янги авлод гипервизори), SUSE Rancher (Kubernetes ва AI-юкламаларини марказлашган бошқариш платформаси) технологияларини ўз ичига олади. Кластер хавфсизлигини таъминлаш учун SUSE NeuVector (контейнер хавфсизлиги, тармоқ мониторинги ва рантайм-ҳимояси тизими), Palo Alto Networks тармоқ сегментацияси ва киберхавфсизлик ечимлари, шунингдек Thales криптографик ва аппарат шифрлаш воситалари қўлланилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар