Қозоғистон БМТнинг онлайн хизматлар индекси бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси бўйича жаҳондаги энг илғор 30 давлат қаторига киради. Шунингдек, World Bank GTMI баҳосида ҳам «А» гуруҳига киритилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг ўринбосари Ростислав Коняшкин маълум қилди.

Қазақстан БҰҰ-ның онлайн қызметтер индексі бойынша ТМД елдері арасында — көшбасшы
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Қозоғистон БМТнинг онлайн хизматлар индекси бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 1-ўринда турибди. Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси бўйича дунёдаги энг яхши 30 давлат орасида, шунингдек Жаҳон банкининг GTMI баҳосида «А» гуруҳига киради. Бу кўрсаткичлар шунчаки рақамлар эмас – давлат бошқарувининг очиқлиги, фуқароларга етиб бориши ва самарадорлиги тамойилларига содиқлигимизнинг халқаро эътирофидир. Бизнинг мақсад – кўринмас ҳукумат. Яъни хизматлар фуқарога проактив тарзда, ортиқча бюрократиясиз тақдим этилади, технологиялар эса ҳаётнинг ажралмас қисмига айланадиган тизимни шакллантириш”, – деди Ростислав Коняшкин «Марказий Осиё – Хитой» иккинчи саноат-инвестициявий ҳамкорлик форумида.

Шунингдек, у амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

  • eGov мобиль иловаси – электрон рақамли имзоларнинг 50 фоизидан ортиғи тўғридан-тўғри смартфон орқали расмийлаштирилмоқда;
  • 78 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилган, 10 миллиондан зиёд фойдаланувчи, улардан ҳар ой 5 миллиондан ортиғи фаол;
  • Ижтимоий ҳамён – фуқаролар озиқ-овқат, дори-дармон ёки нақд пулсиз ёрдамни давлат идорасига бормай, биргина тугма орқали олади;
  • Кичик ва ўрта бизнес учун платформа – реал вақтда рақамли воситалар, таҳлиллар, имтиёз ва субсидияларга етиб боришни таъминлайди;
  • Data Lake – 120 дан ортиқ давлат маълумотлар базаси бирлаштирилган ягона ахборот базаси. Бу бошқарув қарорларини тахминга эмас, аниқ маълумотларга асосланиб қабул қилиш имконини беради;
  • Сунъий интеллект тизимлари – eGov AI ва Qazaq Law каби воситалар фуқароларга давлат хизматлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича йўналиш кўрсатади.

“Биз фақат жараённи автоматлаштирмаяпмиз. Биз бошқарув усулининг ўзига янгича ёндашмоқдамиз. Давлат хизматларини қайта лойиҳалаш, қоғозбозликдан воз кечиш, биометрик идентификация, бир кунда расмийлаштириладиган электрон ипотека – булар энди келажак эмас, бугуннинг ўзидир. Аммо бизнинг ишимиз бундан тўхтамайди. Биз GovTech экотизимини кенгайтириш, очиқ маълумотларни қўллаб-қувватлаш, платформавий ечимларни ривожлантириш ва маҳаллий рақамли маҳсулотларни экспорт қилишни давом эттирамиз. Рақамлилаштириш – мақсад эмас, балки давлатга бўлган ишончни ошириш воситасидир. Биз рақамли давлатни ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун содда, қулай ва адолатли қилиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдамиз”, – дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар