Қозоғистон бир қатор ривожланган мамлакатлардан ўзиб кетди ва жаҳон таълим рейтингида ТОП-20 таликка кирди

АSTANA.Кazinform - Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистон глобал Insider Monkey Official Education Index рейтингида 0,698 кўрсаткич билан 18-ўринда эканлигини эълон қилди.

таълим
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Индексга кўра, Қозоғистон жаҳон таълим маконида барқарор ривожланаётган ва интеграциялашган тизимларга эга мамлакатлар гуруҳига кирди.

Рейтингда АҚШ, Буюк Британия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Қозоғистон Нидерландия ва Саудия Арабистони билан бирга шу сегменда, Польша, БАА, шунингдек, Мексика, Бразилия ва Жанубий Африка каби бир қатор йирик давлатлардан олдинда.

Рейтинг мезонларидан бири мамлакат университетларининг QSга тақдим этилишидир. Вазирнинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ Қозоғистон олий таълим муассасалари QS Top 1000га киритилган. Улар орасида Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети, Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети ва Satbayev University бор.

рейтинг
Фото: Linkedin_Sayasat Nurbek

Яна бир кўрсаткич — бу давлатнинг таълимга сарфлайдиган харажатларининг ЯИМга нисбатан фоизи. Қозоғистонда бу кўрсаткич 3-4% даражасида қолмоқда.

Саясат Нурбек Қозоғистон халқаро интеграция, тадқиқот университетларини ривожлантириш, академик доиралар ва саноат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, сунъий интеллектга асосланган иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлашни ўз ичига олган олий таълимнинг ўз моделини шакллантираётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, академик мобилликнинг ўсиши кузатилмоқда. Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда ва университетларнинг тадқиқот салоҳияти ортиб бормоқда.

Вазир индекс натижалари Қозоғистоннинг глобал олий таълим тизимидаги мавқеининг мустаҳкамланганидан далолат беришини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида рекорд ўрнатди ва дунёнинг энг яхши университетлари QS Quacquarelli Symonds фан рейтингининг 16-нашрида ўз мавқеини мустаҳкамлади.