Қозоғистон билан дўстликни сақлаш истагимиз ўзгармайди – Си Цзиньпин
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон билан дўстликни сақлаш истагимиз ўзгармайди. Бу ҳақда Ақордада Қасим-Жомарт Тоқаев билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин маълум қилди.

Си Цзиньпин ўз нутқида Пекиннинг Қозоғистонга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолишини айтди.
“Яна бир бор таъкидламоқчиманки, халқаро вазият қандай ўзгармасин, Қозоғистон билан дўстликни сақлаш истагимиз ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш қароримиз ҳамда асосий масалаларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш истагимиз ўзгармайди. Миллий тараққиёт вазифаларини бажаришга бўлган ишончимиз ўзгаришсиз қолади”, — деди Хитой раҳбари.
Қайд этиш жоизки, музокаралар чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётга, халқлар фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олган эди. Аэропортда мартабали меҳмонни кутиб олиш учун фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, Қозоғистон ва Хитой халқлари ўртасидаги чинакам дўстлик белгиси сифатида болалар икки давлат байроқларини ҳилпиратиб, олқишлашди. Болалар ХХР Раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги делегацияга ўз миннатдорчиликларини билдириб, хитой тилида куйлашди.
Си Цзиньпин қозоқ болаларини Хитойга ўқишга таклиф қилди.
Бундан ташқари, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин дўстона учрашув ўтказишди.