Қозоғистон академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Вьетнамнинг Хайфон шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда ва бунда Қозоғистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитасига таяниб. 

Казахстан завоевал две медали на чемпионате Азии по академической гребле
Фото: Комитет по делам спорта и физической культуры

Кумуш медаль аёллар ўртасида 2000 метрга енгил вазн тоифасида ўтказилган пойгада қўлга киритилди. Жамоада - Роза Кенес, Мария Чернец, Екатерина Носкова ва Ирина Чудина.

Артем Матусевич эркаклар ўртасида 2000 метрга енгил вазнда ўтказилган пойгада бронза медалини қўлга киритди.

Финал баҳслари 19 октябрда бўлиб ўтади. Бу йилги Осиё чемпионатида 18 давлатдан 232 нафар эшкак эшувчи медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси иккита кумуш ва етти бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида еттинчи ўринни эгаллаган эди.

Аввал хабар қилинганидек, Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик эшкак эшиш канали очилди.

Сўнгги хабарлар