Қозоғистон Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради. Бу ҳақда Ақордада Руанда Президенти Поль Кагаме билан кенгайтирилган музокаралар чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

Қазақстан Африка елдерімен байланысты күшейтуге баса мән береді
Фото: Ақорда

“Аввало, таклифимни қабул қилганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Эртага Астана халқаро форумида иштирок этиш қарорингизни ҳам юқори баҳолайман. Бу ҳақиқатан ҳам муҳим воқеа. Ушбу форумда халқаро ташкилотлар, турли ҳукуматлар вакиллари, академиклар, олимлар иштирок этади. Сизнинг 2015 йил сентябрь ойидаги сўнгги ташрифингиздан буён Қозоғистон ва Руанда ўзаро ҳурмат ва умумий ривожланиш ва ҳамкорликка асосланган муносабатларни йўлга қўйишда барқарор ютуқларга эришди”, — деди Давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Президент кичик миқёсдаги музокараларда икки томонлама муносабатларнинг қатор стратегик йўналишлари муҳокама қилингани, халқаро майдондаги мажбуриятлар юзасидан фикр алмашилганини таъкидлади.

“Қозоғистон Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради. Сизнинг чинакам конструктив ва кучли раҳбариятингиз билан Руанда институционал барқарорлик ва келажакдаги инновациялар намунасига айланмоқда. Мамлакатингизнинг иқтисодий ўсиши ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли бўлиб, 8 фоизни ташкил этади. Бу ҳақиқатан ҳам модернизация қилинган иқтисодиёт кўрсаткичидир", - деди Қасим-Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда расмий ташриф билан келган Руанда Президенти Поль Кагамени Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар