Қозоғистон 2024 йилда Қашағанда газни қайта ишлаш заводини ишга туширади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 700 минг баррелгача ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистонда қазиб олинадиган газ тузилишига кўра, асосан нефт газидан иборат бўлиб, уни қайта ишлашга сармоя киритиш талаб этилади. Бироқ ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ресурс базасини кенгайтиришдан манфаатдорлиги пастлигини ҳисобга олиб, газ қазиб олиш харажатларини қопламайдиган нархларни ҳисобга олган ҳолда тегишли рағбатлантириш чоралари ва нарх сиёсатини янгилаш зарур», — деди Болат Ақшолақов.

Шу муносабат билан, унинг сўзларига кўра, газ лойиҳаларини рағбатлантириш чора-тадбирлари ҳисобига мамлакатимизнинг ресурс базасини тўлдириш масаласи долзарбдир.

«Ҳозирги вақтда ресурс базасини кўпайтириш мақсадида «Қашаған» конида 2030 йилгача товар газини 6,2 миллиард куб метрдан ортиқ ҳажмда кўпайтиришни таъминлайдиган газни қайта ишлаш заводини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу уч босқичда - 1, 2 ва 6 миллиард кубометр босқичларида амалга оширилишини прогноз қилмоқдамиз. 2021 йил июн ойидан бошлаб қуввати 1 миллиард куб метр бўлган лойиҳанинг биринчи босқичида қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда», - деди вазир.

Биринчи босқичнинг фойдаланишга топширилиши 2024 йилга режалаштирилган.

«Мазкур ГҚЗларни қуриш «Қашаған» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилмоқда, бу нефт қазиб олишни кунига 400 минг баррелдан 700 минг баррелгача ошириш имконини беради», — дея хулоса қилди Энергетика вазири.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар