Корхоналар коллежларга ҳомийлик қилиши керак – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ҳамма жойда корхоналар коллежларга ҳомийлик қилишини топширди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳамма жойда корхоналарнинг коллежларга ҳомийлик қилишини йўлга қўйиш керак. Коллежлар нафақат ёшларни, балки иш берувчилар ва инвесторларни ҳам жалб қилиши, анъанавий дастурлардан ташқари қисқа муддатли ўқув дастурларини ҳам таклиф қилиши керак», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда малакали ишчилар етишмаслиги кузатилмоқда.

«Шунинг учун ҳокимликлар ва Таълим вазирлиги давлат буюртмасини шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак. Яъни, ҳар бир ҳудудда маълум ишчи касбларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олиниши керак. Асосийси, коллеж ва ОТМлар битирувчилари меҳнат бозорида талабга эга бўлиши керак. Бугунги кунда меҳнат бозоридаги талаб ва унинг истиқболлари кадрлар тайёрлашда асосий омил бўлмоқда», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар