12:36, 08 Июль 2025 | GMT +5
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилди
ASTANA. Kazinform – 3 июль куни Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси Нукус – Ақтау – Нукус йўналиши бўйича янги мунтазам парвозларни амалга ошира бошлади, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Шу тариқа, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқалари янада кенгаймоқда.
Янги рейс очилиши муносабати билан Ақтау халқаро аэропортида тантанали тадбир ташкил этилди. У Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллиги ва Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.
Ҳафтасига икки марта амалга ошириладиган мунтазам парвозлар Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига, ўзаро ташрифлар сонининг кўпайишига ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.