Кобулда биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

TASHKENT. Kazinform — Мазкур тамаддихона Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тадбиркор ватандош Дилфуза Боқиева ва унинг турмуш ўртоғи томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Dunyo ахборот агентлиги.

очилиш маросими
Фото: Dunyo ахборот агентлиги

Кобул шаҳрида икки мингдан ортиқ турли ресторан, кафе ва фастфуд шохобчалари фаолият юритади. Бироқ Ўзбекистон миллий таомлари ресторанлари мавжуд эмас эди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатларда миллий брендларни, шу жумладан, ўзбек миллий таомларини тарғиб этиш зарурлиги ҳақидаги фикридан илҳомланиб, Афғонистон фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан биргаликда ушбу тамаддихонани очишга қарор қилган.

Ўзбек миллий таомлари ресторанини қуриш ва безатиш учун барча зарурий ашёлар Ўзбекистондан келтирилди. Бино олд томонига "Ўзбек миллий таомлари" ёзуви туширилган. Кафе интерери ўзбек миллий матоси – адрас билан безатилган бўлиб, бу мижозларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросимида Афғонистон пойтахтида яшовчи ўзбек жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бозорида ўзбекистонлик тадбиркорлар сони кескин ортди.

Сўнгги хабарлар