Қизилўрдада Сабантуй байрами нишонланди

QYZYLORDA. Кazinform – Қизилўрда вилояти татар этномаданий бирлашмаси йигирманчи марта Сабантуй байрамини нишонлади. Бу ҳақда Қозоғистон халқи вилоят ассамблеяси хабар берди.

Қызылордада Сабантой мерекесі өтті
Фото: Қызылорда облыстық Қазақстан халқы ассамблеясы

Вилоят ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Руслан Каюпов бу ҳамжиҳатлик ва бирлик байрами эканини таъкидлади.

“Бундай ёрқин байрамга биргаликда гувоҳ бўлиш биз учун катта бахт. Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга муваффақият, оилаларингизга бахт-саодат тилайман. Сабантуй муборак бўлсин!”, - деди у.

Қызылордада жиырмасыншы рет Сабантой мерекесі өтті
Фото: Қызылорда облыстық Қазақстан халқы ассамблеясы

Этномаданий бирлашма раиси Галия Гизатуллина “Сабантуй” нафақат меҳнат байрами, балки миллатнинг маънавий моҳияти, бой маданияти, тинчлиги ва ўзаро ҳурматини намоён этадиган ўзига хос байрамдир.

Қызылордада Сабантой мерекесі өтті
Фото: Қызылорда облыстық Қазақстан халқы ассамблеясы

Байрамда ижрочилар татар миллий қўшиқ ва рақсларини оммага тақдим этди.

“Сарман” вокал гуруҳи, “Жасмин” рақс гуруҳи, шунингдек, Татаристондан ташриф буюрган махсус меҳмонлар Ильнур Еникеев ва Алина Ахметшина ўз чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этди. Халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ташкил этилди.

сабантой
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Айтиш жоизки, Қизилўрда шаҳрида этномаданий ташкилотлар декадаси ўтказилмоқда. Ўн кунлик фестиваль доирасида илк бор «Тақиядағы жүгіріс» мусобақаси ўтказилди. Иштирокчилар татар миллий бош кийими, дўппи кийиб, 500 метрдан 1000 километргача масофага югурдилар.

Сўнгги хабарлар