Китоб ўқиган авлод илғор фикрли бўлади – ҚР Президенти
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни 23 апрель — Миллий китоб куни билан табриклади.

Бу ҳақда ҚР Президенти Маслаҳатчиси – Матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.
— Ўтган йили Атирауда бўлиб ўтган Миллий қурултойда давлат раҳбари Миллий китоб кунини белгилаш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга кўра, жорий йилдан бошлаб 23 апрель Миллий китоб куни сифатида белгиланди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни ушбу муҳим кун муносабати билан табриклади, — деди Руслан Желдибай.
Давлат раҳбари ўз табригида Миллий китоб куни қизиқувчанлик, изланувчанлик, китобга муҳаббат каби олижаноб фазилатларни улуғлайдиган кун эканини таъкидлади.
— Бу йил биринчи марта нишонланаётган Миллий китоб куни муборак бўлсин! Бу қизиқувчанлик, изланувчанлик, китобга муҳаббат каби фазилатларни нишонлайдиган кун. Китоб ўқиган авлод илғор фикрли бўлади. Сифатли миллат ана шундай қадриятлар орқали шаклланади, — дейилади табрикда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги мактаб кутубхоналарида қанча китоб бор экани ҳақида ёзган эдик.