Қирғизистонлик экспертлар кўкнори етиштиришни қўллаб-қувватладилар

Қирғизистон
Фото: pixabay.com

Қирғизистонда кўкнори етиштириш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббус гуруҳи тузилди. Экспертларнинг фикрича, хомашё етиштириш хавфсизлиги ва механизациясини таъминлай оладиган давлат муассасасини яратиш зарур. Бу ҳақда Kazinform 24.kg нашрига таяниб хабар беради.

Россия Табиий фанлар академияси академиги Мурат Суйинбоев Қирғизистонда етиштирилган кўкнорини сотиш бўйича Россия энг даромадли бозор эканлигини таъкидлади. Венгрияда ҳам қимматбаҳо хомашёга талаб юқори. Иккала потенциал ҳамкор ҳам кўкнори асосидаги доривор препаратлар ишлаб чиқариш бўйича кучли давлатлардир. Шу билан бирга, экспертнинг фикрича, Туркия, Эрон ва Ҳиндистон “кўкнори лойиҳаси”ни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Мурат Суйинбоевнинг айтишича, 1961 йилги Гиёҳванд моддалар тўғрисидаги конвенция доирасида БМТ томонидан берилган квоталар ҳисобидан 5 тоннадан ортиқ кўкнори етиштирилмоқда.

“Қирғизистоннинг бундай квотани олиш имконияти юқори. Чунки иқтисодиётимиз ривожланиб бормоқда, мамлакатнинг денгизга чиқиш имкони йўқ”, - дейди у.

Биокимёгар Бақит Соиббоев кўкноридан 50 дан ортиқ номдаги оғриқ қолдирувчи дори воситалари ишлаб чиқарилишини эслатди. Бундан ташқари, Россиянинг ушбу хомашёга бўлган талаби уруш ва халқаро изоляция туфайли янада ортиб бормоқда.

Экспертнинг фикрича, мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазият ёмонлашади, деган таҳдидга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки Қирғизистонда гиёҳванд моддалар савдоси борлиги сир эмас, уни тўхтатиш учун уни давлат назорат қилиши керак.

Сиёсатчи Бақит Бекетаев Қирғизистон учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириб, маржинал маҳсулот билан шуғуллангани маъқул, деб ҳисоблайди. Кўкнори энг муваффақиятли саноатдир. Мутахассис кўкнори етиштириш учун 1000 гектар ер ажратилса, йилига 2,5 миллиард доллар даромад олиш мумкинлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар