12:10, 06 Октябрь 2025 | GMT +5
Қирғизистонда зилзила: қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ
ASTANA. Kazinform - Қирғизистон жанубида маҳаллий вақт билан 02:29 да 6 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Талас тизмаси ҳудудида, Чакмак-Суу қишлоғидан 23 км шимоли-ғарбда, Бошқи-Туш қишлоғидан 25 км шимолда ва Талас шаҳридан 85 км жануби-ғарбда жойлашган.
Қирғизистоннинг аҳоли пунктларида зилзила интенсивлиги: Чакмак-Суу қишлоқларида - 5,5 балл, Бошқи-Терек - 5 балл, Қора-Сай, Кек-Сай, Шекер, Қайнар, Чон-Қара-Буура, Бакай-Ата - 4,5 балл, Талас - 4 балл.