Қирғизистонда лицензиясиз такси ҳайдовчилари энди жаримага тортилади
ASTANA. Kazinform — Қирғизистон Республикасида 2025 йил 22 августидан бошлаб барча такси ҳайдовчиларининг лицензияга эга бўлишини талаб этувчи қонун кучга киради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция бошқармасининг транспорт хизматларини лицензиялаш ва техник назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Нурдин Самбаевнинг сўзларига кўра, лицензияни мамлакат бўйлаб исталган Маъмурий полиция бошқармасидан олиш мумкин.
Янги қонуннинг асосий мақсади - йўловчилар хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Йиллик лицензия йиғими жисмоний шахслар учун 500 сом, юридик шахслар учун 1000 сомни ташкил этади. Йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун жарима миқдори: жисмоний шахсларга 7500 сом, юридик шахсларга 23000 сом.
Қолаверса, қонунга кўра, руйли ўнг томонда жойлашган автотранспорт воситаларидан фойдаланувчиларга йўловчи ташиш учун лицензия берилмайди ва улар учун бундай хизматлар тақиқланади.
“22 августдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб рули ўнг томонда жойлшаган автотранспорт воситаларига нисбатан кенг кўламли рейдлар ўтказилади. Бундай автомобиллар ҳайдовчилари такси ҳайдовчиси сифатида ишлашлари мумкин эмас. Бундай транспорт воситалари фақат шахсий манфаатда фойдаланиш учун мўлжалланган”, — тушунтирди Нурдин Самбаев.
Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, тиббий кўрикдан ўтиши, техник жиҳатдан соғлом, шунингдек, транспорт воситасини бошқара олиши ва расмий рўйхатдан ўтган корхона билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузиши кераклигини таъкидлади.