Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ҳақи оширилади
ASTANA. Kazinform — Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташаббуси билан бу йил иш ҳақини босқичма-босқич ошириш жараёни бошланди, деб ёзади Кабар.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари - Президент маъмурияти раҳбари Адилбек Қасималиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда иш ҳақининг ошиши ижтимоий ходимларни қамраб олади ва кузда бошқа давлат муассасалари ходимларининг иш ҳақи ҳам ошади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги энг кўп ходим Сув хўжалиги хизматида ишлайди.
«Бу йил сизларнинг ҳам маошларингиз ошади. 1 апрелдан бошлаб техник ва кичик хизмат кўрсатувчи ходимлар учун қўшимча 5 минг сом миқдорида тўлов белгиланди. 1 сентябрдан эса асосий ходимларнинг иш ҳақи 15 минг сомгача оширилади. Бундан ташқари, меҳнат мураккаблиги учун қўшимча тўлов 25% дан 50% гача оширилади», — деди Қасималиев.
Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистонда маданият ходимларининг иш ҳақи 100% га ошади.
Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 100% га ошишини хабар қилган эдик.