Қирғизистонда давлат кўмир нархини тартибга солишни тўхтатди

BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг кўмир нархини вақтинча тартибга солиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди.

Қырғызстанда көмірдің бағасын мемлекет тарапынан реттеу тоқтатылды
Фото: pexels.com

Монополияга қарши тартибга солиш хизмати маълумотларига кўра, 15 февралгача давлат ҳудудларда кўмирнинг максимал нархини белгилаб қўйган эди. Шу билан бирга, тегишли идоралар томонидан ҳудудларда 560 та текширув ўтказилиб, натижада 800 дан ортиқ нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланган.

Бунгача Қирғизистон ҳукумати кўмир нархини давлат томонидан тартибга солиш муддатини бир неча бор узайтирган. Охирги тегишли қарор ўтган йилнинг 15 декабрида қабул қилинган ва жорий йилнинг 15 февралида бекор қилинди.

Сўнгги хабарлар