Қирғизистон ва Словения дипломатлари учун визасиз режим жорий этилди
ASTANA. Kazinform — Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Словения ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун қисқа муддатли визасиз режим тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар беради Кабар.
Ушбу ҳужжат 2025 йил 16 октябрда Любляна шағрида имзоланган. Қонун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши томонидан 2026 йил 12 мартда қабул қилинган.
Келишувга кўра, дипломатик паспорт эгалари икки мамлакат ҳудудларига визасиз кириш ва чиқиш, транзит ўтиш ва 180 кун ичида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолишлари мумкин.
Ушбу қонун шартномани ратификация қилиш учун зарур бўлган ички процедураларни бажаришга қаратилган.
Аввалроқ Қирғизистонда хорижий фуқароларнинг қолиш тартиби ўзгаргани ҳақида ёзган эдик.