Қирғизистон Россияга фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ТОР-10 таликка кирди
ASTANА. Кazinform — Қирғизистонлик масофавий ишчилар Россия меҳнат бозорида энг кўп талабга эга фрилансерларга айланди, деб ёзади Кабар.

Бу ҳақда Solar Staff, TenChat ва Бутунроссия бизнес марказининг биргаликдаги тадқиқотига таяниб, РБК агентлиги хабар берди.
2025 йилнинг биринчи ярмида фрилансерларнинг ўртача ойлик даромади ўтган йилга нисбатан 31,2 фоизга ўсиб, 42 минг рублга етди. Бу узоқдан ишлайдиган ишчиларнинг иқтисодиётдаги роли ортиб бораётганини акс эттиради.
Тадқиқот маълумотларига кўра, Россия компанияларининг тахминан 70 фоизи камида бир марта фрилансерлар хизматларидан фойдаланган. Ҳар учинчи компания эса уларни доимий равишда ишга олади. Энг кўп маош оладиган фрилансерлар — веб-ресурсларни ривожлантириш (188 000 рублдан ортиқ) ва дастурчилар (тахминан 185 000 рубль).
Қирғизистон билан бир қаторда Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Грузия, Ўзбекистон, Сербия, Испания ва Молдова ҳам Россия бизнесига фрилансерларни фаол тақдим этаётган давлатлар қаторига киради.
Россия компаниялари кўпинча IТ-режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, дизайн ва маркетинг соҳасидаги вазифаларни фрилансерларга топширадилар. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ёндашув компанияларга асосий кадрлар юкламасини оширмаган ҳолда аниқ лойиҳаларни тез ва самарали амалга ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда фақат профессионал психологлар ўз хизматларини реклама қилишлари мумкин эканлиги ҳақида хабар берган эдик.