Келгуси йилдан бошлаб миллий товарлар каталогидан фойдаланиш мажбурий бўлади

ASTANА. Кazinform — Жорий йилда ҳуқуқий нормалар қабул қилинди ва таснифлагични юритиш тартиби белгиланди. Каталог ҳозирда тажриба режимида ишламоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Асет Нусипов Марказий коммуникациялар хизмати платформасида маълум қилди.

матбуот анжумани
Фото: МКХ

— Лойиҳага Anvar, Small, Magnum каби йирик савдо дўконлари қўшилди. Тизимга 100 мингдан ортиқ маҳсулот номи қўшимча киритилди. Энди чекда барча товарларнинг махсус NTIN коди кўрсатилади. NTIN коди халқаро GTINга (13 хонали товар коди) ўхшайди, — деди спикер матбуот анжумани чоғида.

Унинг сўзларига кўра, маҳсулотга тайинланган код унинг бутун циклини — заводдан қаерга кетганини, қаерга жўнатилганини кўриш имконини беради. Бу эса яширин савдо, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олдини олади ва ҳалол рақобатни йўлга қўяди. Товар айланмаси иштирокчилари миллий товарлар каталогига киришлари мумкин. Лойиҳа доирасида оммавий фойдаланиш учун ўқув материаллари, кўрсатмалар ва интерфейслар тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,3 триллион тенгега етгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар