13:10, 10 Февраль 2023 | GMT +5
Келгуси йилда Қозоғистоннинг 5 та вилоятида янги онкология марказлари қурилади
ASTANА. Kazinform – 2024 йилда мамлакатнинг 4 та вилояти ва 1 шаҳрида янги онкология марказлари қурилиши мумкин. Бу ҳақда «Ашиқ» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган Онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган комплекс режада маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2024 йилда Алмати (250 ўринли), Атирау (180 ўринли), Жетису (210 ўринли), Улитау (200 ўринли) вилоятлари ва Алмати шаҳрида (250 ўринли) янги онкология марказлари қурилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари 2023 йилда ишлаб чиқилади», - дейилади комплекс режада.
Ҳужжатга кўра, жорий йилда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш ишлари келаси йилдан бошланади.
Бундан ташқари, Қостанай вилояти ва Чимкент шаҳрида радиологик ва реанимация-оператив бўлимлар қуриш, мавжуд онкология марказларида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Комплекс режа 23 февралгача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.
Муаллиф: Алихан Асқар