Келгуси йил Астана куни байрами муносабати билан дам олиш кунлари жадвали ўзгаради
«Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 85-моддаси 3-банди ва 84-моддаси 5-бандига мувофиқ, Ҳукумат белгиланган дам олиш кунларида иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида байрамларни бошқа иш кунларига ўзгартиришга ҳақли.
Шу муносабат билан дам олиш куни 2023 йил 1 июл шанба кунидан 2023 йил 7 июл, жумага ўзгартирилсин», — дейилади Ҳукумат қарорида.
Эслатиб ўтамиз, бундай ташаббус 6 июл Астана куни дам олиш кунларини самарали ташкил этиш учун таклиф қилинмоқда.
Ҳужжатнинг очиқ муҳокамаси 15 ноябрга қадар давом этади.
Бундан ташқари, аввалроқ Қозоғистонда IТ-мутахассисларининг байрамини тасдиқлаш таклиф қилинган эди. Хусусан, Рақамли ривожланиш вазирлиги 10 ноябрни рақамлаштириш ва ахборот технологиялари ходимлари куни деб эълон қилади.
Муаллиф: Алихан Асқар