20:57, 17 Декабрь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Японияга расмий ташриф билан борди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Японияга расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон Президентини Токиодаги Ханэда халқаро аэропортида Япония давлат ташқи ишлар вазири Аяно Кунимицу кутиб олди.

Давлат раҳбари эртага Япония императори Нарухито ва Бош вазир Санаэ Такаичи билан музокаралар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида император Нарухито ва Бош вазир Санаэ Такаичи билан учрашув режалаштирилган. «Марказий Осиё-Япония» саммитида иштирок этади ва бизнес ҳамжамияти вакиллари билан учрашади. Кazinform мухбири Қозоғистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.