14:58, 08 Август 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. KAzinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Владимир Путин Қозоғистон Президентига яқинда Москвада АҚШ президентининг махсус вакили билан бўлиб ўтган суҳбатнинг асосий натижалари ҳақида маълумот берди.
Икки томонлама форматда ва халқаро тадбирлар доирасида бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.