Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Бухорода норасмий учрашув ўтказади

ASTANА. Кazinform — 11 апрель куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорода норасмий учрашув ўтказади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ақорда
Фото: Kazinform

— Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш истиқболларини, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда.