Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанди мажмуасига ташриф буюрдилар
BUXORO. Kazinform – Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанди мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари мадраса, иккита масжид ва минорани ўз ичига олган ёдгорлик мажмуасини кўздан кечирдилар.


Зиёрат давомида Қуръон тиловат қилинди, дуолар қилинди, қардош халқларимизга тинч ҳаёт ва фаровонлик тиланди.


Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанди мақбарасига ташриф буюрувчилар билан илиқ суҳбатлашдилар ва суратга тушишди.
Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбандий мақбараси XVI асрда қурилган.

Ёдгорлик ёнидаги музейда XIX асрга оид Қуръон қўлёзмаси, тарихий ҳужжатлар, китоблар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар сақланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи ҳақида хабар берган эдик.