Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан самимий табриклаб, унга қардош қозоқ халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Kazakh President holds phone talks with Uzbek counterpart
Фото: Akorda

Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Савдо, саноат кооперацияси, самарали логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданий алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган икки томонлама амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш бўйича ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко Қасим-Жомарт Тоқаевга туғилган куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллаган эди.

Сўнгги хабарлар