16:47, 31 Август 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Тяньцзиндаги «Мэйцзян» конференция марказига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ саммитида иштирок этаётган давлатлар делегациялари раҳбарлари шарафига ташкил этилган тантанали қабулда иштирок этиш учун Тяньцзинь шаҳридаги «Мэйцзян» конференция марказига ташриф буюрди, дея хабар берада Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.
Давлат раҳбарини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пен Лиюань кутиб олди.
«Мэйцзян» конференция марказида ШҲТ саммитида иштирок этувчи давлатлар делегациялари раҳбарлари биргаликда суратга тушди.

