Қасим-Жомарт Тоқаев теннисчи Елена Рибакинани ғалабаси билан табриклади

ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев теннисчи Елена Рибакинани Ар-Риёд WТА якуний турниридаги ғалабаси билан табриклади.

Рибакина
Фото: ktf.kz / instagram

– Сиз теннисда йилнинг якуний турнири ҳисобланган ушбу нуфузли мусобақада маҳоратнинг ажойиб намунасини кўрсатдингиз ва буюк иродангиз туфайли ғалабага эришдингиз.

Сизни чин дилдан табриклайман ва Қозоғистон ва жаҳон тенниси тарихидаги ушбу муҳим ютуқ учун миннатдорчилик билдираман.

Нуфузли турнирдаги ғалабангизни, теннисни ривожлантиришга қўшган ҳиссангизни ва ушбу спорт турини мамлакатимизда оммалаштиришдаги хизматларини инобатга олган ҳолда, Сизга III даражали "Барыс" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва Қозоғистон Республикасига шон-шараф келтирадиган янги ютуқлар тилайман, - дейилади табрикномада.

Эслатиб ўтамиз, бугун Елена Рибакина WТА якуний турнирида ғолиб чиққан биринчи осиёлик теннисчи бўлди.

Сўнгги хабарлар