Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан музокара ўтказди

ASTANA. Kazinform – Ақорда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан музокара ўтказди.

Қасым-Жомарт Тоқаев Словакия Премьер-министрі Роберт Фицомен келіссөз жүргізді
Фото: Ақорда

Президент Қозоғистон ва Словакия бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

“Йирик лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Бироқ, тегишли даражада ўрганилиши ва келгусида ўзлаштирилиши керак бўлган янги йўналишлар бор, деб ҳисоблайман. Шу боис ташрифингизга алоҳида аҳамият қаратамиз ва бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишончимиз комил. Биз мамлакатингиз билан муносабатларни юксак қадрлаймиз ва Словакияни Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий ҳамкорларидан бири деб биламиз. Шунинг учун мен Президент сифатида давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни турли йўналишларда кенгайтириш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан”, – деди Давлат раҳбари.

Роберт Фицо эса икки давлатнинг сиёсий позицияларида бўшлиқ йўқлигини таъкидлади.

“Жаноби Президент, меҳмондўстлигингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз сиёсий позицияларида ҳеч қандай фарқ йўқлигини тасдиқлайман. Шу боис ўзаро манфаатли иқтисодий алоқалар, дўстликка алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Бугун биз ҳар икки томон учун қизиқарли ва муҳим бўлган бир нечта лойиҳаларни муҳокама қиламиз. Ишончим комилки, ташрифим якунлари муваффақиятли бўлади”, – деди Словакия Бош вазири.

Бунгача ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Словакия Бош вазири Роберт Фицони Ақордада кутиб олганини ёзган эдик.

Аввалроқ Kazinform агентлигининг таҳлилий шарҳловчиси Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги муносабатлар ривожини ҳар томонлама таҳлил қилган эди.

Сўнгги хабарлар