Қасим-Жомарт Тоқаев Sinovation Ventures ва 01ai компаниялари бош директорини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Sinovation Ventures ва 01ai компаниялари бош директори Ли Кай Фуни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

а
Фото: Ақорда

Суҳбат давомида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ли Кай Фунинг Қозоғистонда юқори технологияларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.

Тадбиркор Сунъий интеллектни ривожлантириш кенгаши ишида фаол иштирок этади ва Давлат раҳбарининг штатдан ташқари маслаҳатчиси ҳисобланади.

Президент мамлакат сунъий интеллект соҳасида самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни яратиш ниятида эканлигини айтди.

Шу билан бирга, у 01ai ва Sinovation Ventures компаниялари билан бир қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди. Хусусан, Қозоғистонда илғор таълим ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамда барқарор технологик экотизимни шакллантириш катта истиқболларга эга.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ли Кай Фу ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.