Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ тараққиёт банкини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш» мавзусига бағишланган «ШҲТ плюс» саммитида нутқ сўзлади, деб хабар берди Ақорданинг матбуот хизмати.

Kassym-Jomart Tokayev joins SCO Plus summit
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ доирасидаги молиявий, иқтисодий, инвестициявий ва технология соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган барча жараёнларда Қозоғистоннинг фаол иштирок этишини маълум қилди.

«ШҲТ тараққиёт банкини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. У Ташкилотга аъзо мамлакатлар иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қиладиган самарали молия институти бўлишига ишонамиз. Қозоғистон минтақадаги ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр. «Бир макон, бир йўл» лойиҳасини ривожлантиришга ва уни Евроосиё иқтисодий иттифоқи, шунингдек Шимолий – Жанубий ҳамда Марказий коридор йўналишлари билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур», – деди Президент.

Давлат раҳбарининг фикрича, сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидалари ва ахлоқий стандартларини ишлаб чиқиш долзарб масалага айланган. Шу муносабат билан у Хитойнинг Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича глобал ташкилот тузиш ҳамда унинг штаб-квартирасини Шанхайда жойлаштириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Сўнгги хабарлар