Қасим-Жомарт Тоқаев “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раисини қабул қилди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жақиповни қабул қилди, деб хабар беради Кazinform.

Давлат раҳбарига жамғарманинг жорий йилнинг 8 ойида амалга оширган ишлари якунлари ҳақида маълумот берилди.
Нурлан Жақипов “Самруқ-Қазна” АЖ компаниялар гуруҳининг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари ҳамда йил якуни бўйича кутилаётган натижалар билан таништирди. Бундан ташқари, у фонд таркибига кирувчи компаниялар гуруҳининг муҳим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маълумот берди.
Айниқса:
▪️ йил охиригача олтита йирик лойиҳани, хусусан Астрахан-Манғишлақ сув қувурини реконструкция қилиш;
▪️"Сарша" ва "Жили жағажай" аҳоли пунктларига газ қувурини ётқизиш;
▪️Бейнеу – Жанаўзен газ қувурининг 2-линиясини қуриш ва Мақат – Шимолий Кавказ газ қувурини улаш;
▪️Биринчи ГРЭСнинг 1-блокини қайта тиклаш;
▪️ Мамлакат Ягона электр энергетика тизимининг ғарбий минтақасида электр тармоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларини якунлаш режалаштирилган.
Давлат раҳбарига жамғарма маблағларини хусусийлаштириш режасининг бажарилиши тўғрисида маълумот берилди.
Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, “Самруқ-Қазна” жамғармасига тегишли номоддий активларни хусусийлаштириш ва компанияларга давлат IPOга ўтказиш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.