14:12, 17 Февраль 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Иордания Ҳошимийлар Қироллигига боради
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Абдулла II бин Ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 18-19 февраль кунлари Иордания Ҳошимийлар Қироллигида расмий ташриф билан бўлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ташриф чоғида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Бундан аввал Давлат раҳбари ҚР Бош прокурори Берик Асиловни қабул қилган эди.