Қасим-Жомарт Тоқаев Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирини томоша қилди

ASTANА. Кazinform — Президент дзюдо бўйича Qazaqstan Barysy Grand Slam халқаро рейтинг турнирига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

тоқаев
Фото: Ақорда

Турнирда Давлат раҳбари билан бирга Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер ва Олимпия ўйинлари чемпиони Елдос Сметов томоша қилди.

турнир
Фото: Ақорда

Бу йил ушбу мусобақада дунёнинг 46 давлатидан 358 нафар энг сара спортчи иштирок этмоқда.

томошабинлар
Фото: Ақорда
томошабинлар
Фото: Ақорда

Қозоғистонлик дзюдочилардан Ғусман Қирғизбаев (-66 кг) ва Талғат Оринбасар (-60 кг) кумуш, Мағжан Шамшадин (-60 кг), Аман Бақитжан (-60 кг), Есет Қуанов (-73 кг) ва Абилайхан Жубаназар (-81 кг) бронза медални қўлга киритди.

беллашув
Фото: Ақорда
турнир
Ақорда
беллашув
Фото: Ақорда
беллашув
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Grand Slam туркумига кирувчи жаҳон серияси мусобақалари Астана шаҳрида учинчи марта ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар