Қасим-Жомарт Тоқаев Петр Павелни Чехия Республикасининг Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Петр Павелни Чехия Республикасининг Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев ва Петр Павел
Фото: Ақорда

Президент ўзининг табрикномасида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар юксак пойдевор ва улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаб, кўп қиррали интеграция икки халқ манфаати йўлида мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Петр Павелга юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва чех халқига энг яхши тилакларни тилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

Сўнгги хабарлар