Қасим-Жомарт Тоқаев Мухтар Шахановнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари халқ фарзанди, машҳур шоир, таниқли жамоат арбоби, халқ ёзувчиси, Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони Мухтар Шахановнинг оиласи ва яқин қариндошларига ҳамдардик телеграммасини йўллади, деб хабар берди Ақорда.
– Мухтар Шаханов жамиятимиздаги таниқли шахс бўлиб, бутун умрини муқаддас сўз санъатига бағишлаган, қозоқ шеъриятини янги босқичга кўтарган ва адабиётимиз ва маданиятимиз уфқларини кенгайтиришга катта ҳисса қўшган. Тил фидойиси сифатида у доимо хайрли ишлар бошида бўлган. Унинг асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган ва унинг эҳтиросли шеърлари кенг аудитория томонидан катта муҳаббат билан ўқилган. Намунали ҳаёт кечирган ва бой адабий мерос қолдирган Мухтар Шахановнинг ёрқин қиёфаси халқимиз хотирасида абадий қолади, — дейилади телеграммада.