Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси билан учрашди

ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Дашзэгвийн Амарбаясгаланнинг Парламент Раиси сифатида мамлакатга илк ташрифи икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади, деб деб хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари ўтган йилнинг октябрь ойида Мўғулистонга ташрифи якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан яқинда суҳбатлашганини ҳам эслатиб ўтди.

– Мўғулистон Осиёдаги ишончли ва муҳим ҳамкоримиздир. Икки давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва стратегик шериклик чуқур илдизларга эга бўлиб, бу анъаналаримиз, маданиятимиз ва тарихимизнинг муштараклиги билан боғлиқ. Шу боис муносабатларни чуқурлаштириш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон дўст Мўғулистон билан стратегик шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлашдан манфаатдор.

учрашув
Фото: Ақорда

Мўғулистон  Буюк Давлат Хурали Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан самимий қабул учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик билдирди.

Хурал Раиси
Фото: Ақорда

— Ишончим комилки, ушбу ташриф икки томонлама муносабатлар ривожида янги саҳифани бошлаб беради. Бугунги учрашув тарихи ва урф-одатлари кўчманчилар цивилизацияси билан чамбарчас боғлиқ бўлган халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида ташрифлар ва олий даражадаги музокаралар фаоллашганини мамнуният билан қайд этишдан мамнунман, — деди Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси.

Учрашувда парламентлараро дипломатия, савдо-иқтисодий, минтақалараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар